Жаҳон | 19:26 / 04.05.2020
18637
1 дақиқада ўқилади

Юлия Тимошенко 5,5 млн доллар товон пули олиб миллионерга айланди

Тимошенко бу маблағни шу йилнинг 24 апрель куни Америка компанияси орқали олганини кўрсатган.

Фото: Reuters

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко долларда миллионерга айланди. Бу унинг коррупциянинг олдини олиш миллий агентлиги сайтидаги декларациясида кўрсатиб ўтилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Тимошенко 2011 йилдан 2014 йилгача сиёсий таъқибда бўлгани учун 148,34 миллион гривна (5,5 миллион доллар) компенсация олган.

Тимошенко бу маблағни шу йилнинг 24 апрель куни Америка компанияси орқали олганини кўрсатган.

2011 йил октябрда Тимошенко гўёки 2009 йилда Россия билан газ шартномасини тузишда хизмат ваколатларини суиистеъмол қилгани учун етти йилга озодликдан маҳрум этилганди. 

У 2014 йил февралда президент Виктор Янукович оммавий намойишлар ортидан бўшатилганидан сўнг озодликка чиқарилган.

Мавзуга оид