Жаҳон | 18:14 / 12.05.2020
9378
1 дақиқада ўқилади

McDonald’s карантиндан кейин ишлашга мослаштирилган ресторанини намойиш этди

Нидерландиянинг Арнем шаҳридаги McDonald’s ресторани тармоқнинг карантиндан кейин ишлаш учун бутунлай қайта жиҳозланган биринчи муассасаси бўлди.

Фото: iStock

Ресторанга киришда ижтимоий масофага риоя қилиш шарт – бунинг учун ерга махсус белгилар чизилган. 

Мижозларни қўлқоп таққан, лекин ниқобсиз ходим кутиб олади. У меҳмонларга маълум бир столга ўтириш имконини берувчи махсус рақам беради.

Меҳмонлар терминал орқали керакли егуликни танлайди ва ўзларига ажратилган рақамли столга ўтиради.

Буюртма тайёр бўлганида ресторан ходими уни махсус аравачада келтиради. Меҳмонлар тайёр таомларни ўз қўллари билан олишлари керак бўлади.  

Мавзуга оид