Жамият | 13:51 / 23.05.2020
30845
2 дақиқада ўқилади

Рамазон ҳайити муносабати билан қўшимча дам олиш куни берилмайди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ, 24 май якшанба куни Рамазон ҳайити сифатида нишонланади.

Жорий йилги Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунларида ҳеч Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги “2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5875-сонли фармонига мувофиқ 2020 йилда фақат бир кун - 2020 йилда 23 март (Наврўз байрами учун) — душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Ўтган йиллар учун эълон қилинган фармонлардан фарқли ўлароқ, жорий йилдаги Рамазон Ҳайити муносабати билан дам олиш кунлари бошқа иш кунларига кўчирилмаган.

Шунга кўра, меҳнат шартномаси асосида ишловчи ходимларнинг иш кунлари ва дам олиш кунларида ўзгариш бўлмайди. Ҳайит байрами якшанба кунига тўғри келгани учун 2 та дам олиш куни бир кунда ўтиб кетади.

Аниқроғи, ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар одатий равишда шанба (23 май) ва якшанба (24 май) кунлари дам олишади, ҳафтасига олти кун ишлайдиган ходимлар эса фақат якшанба – 24 май куни дам олишади.

Таъкидлаш лозимки, Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Шунга кўра,  ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар бугун - 23 май, шанба куни иш вақти тугашидан бир соат аввалроқ кетишлари мумкин.

Мавзуга оид