Boeing муаммоли 737 MAX самолётлари ишлаб чиқарилишини қайта йўлга қўйди
Boeing компанияси муаммоли 737 MAX самолётлари ишлаб чиқарилишини тиклашини эълон қилди. Самолётлар ишлаб чиқарилиши Рентон шаҳридаги заводда қайта бошланган.
“Ҳозирда ишлаб чиқариш ҳажмлари паст, чунки биз иш жойида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳсулот сифатини ошириш бўйича қўшимча чоралар кўрдик. Йил давомида Boeing ушбу турдаги самолётлардан кўпроқ ишлаб чиқармоқчи”, деб айтилган компания баёнотида.
Boeing 737 MAX моделларидан фойдаланиш улар иштирокида Эфиопия ва Индонезияда юз берган фалокатлардан кейин тўхтатилган эди. Компания раҳбарияти фожиаларнинг барча тафсилотларини ўргангач, иккала ҳодисада ҳам самолётларнинг манёврлик кўрсаткичларини яхшилаш тизимида муаммо бўлганини тан олган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, ўшанда кўплаб давлатлар ушбу моделдаги самолётларни қўллашни тўхтатганди.
Мавзуга оид
00:20
Boeing минглаб ходимларини мажбурий таътилга юборишни бошлади
18:15 / 14.09.2024
АҚШда Boeing ишчилари 2008 йилдан бери илк бор иш ташлашга чиқди. Улар нимани талаб қиляпти?
20:50 / 13.09.2024
АҚШда парвоз вақтида ҳарбий самолётнинг дум қисми узилиб тушди
21:30 / 07.09.2024