Жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда
Жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.
Бугун, 4 май куни 2020/2021 ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларга бағишланган брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев жорий йилги қабул янгиликлари ҳақида маълумот берди.
Б. Мусаевнинг маълумот беришича, «Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси»да белгиланганидек, жорий йил 25 фоиздан ортиқ битирувчини олий таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.
«Бу йилги битирувчилар ўқув дастурларини онлайн тугатишди. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг ўқув дастурларини ўзлаштиришига таъсир кўрсатган. Шуларни ҳисобга олган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида кириш имтиҳонларини соддалаштириш юзасидан давлат раҳбари томонидан вазифалар аниқ белгилаб берилган», - деди бош вазир ўринбосари.
Унинг қайд этишича, жорий йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши тахмин қилинмоқда. Ўтган йили эса абитуриентлар сони 1 миллион 76 минг эди.
«Пандемия шароитида кутилаётган қийинчиликларни инобатга олиб, қабул жараёнлари олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишнинг онлайн ҳужжат топшириш йўлга қўйилади. Абитуриент уйдан чиқмаган ҳолда компьютер ёки телефон орқали ҳужжат топшириши мумкин бўлади. Давлат хизматлари марказлари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат тест маркази веб-сайти орқали абитуриентларнинг ҳужжат топшириш имкони бўлади», - деди Мусаев брифингда.
Мавзуга оид
16:28 / 23.09.2024
Беҳзод Мусаев янги лавозимга ўтказилди
16:19 / 23.09.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўзгарди
15:10 / 17.09.2024
“Ўзбек ҳамширалари Германияга 2200 евро топгани жўнатилмоқда” – Беҳзод Мусаев
18:44 / 08.08.2024