Ўзбекистон | 16:44 / 11.06.2020
53697
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 4700дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 22 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

2020 йил 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4717 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари карантин марказидаги  фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали мамлакатимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган», дейилади хабарда.

Айни пайтда мамлакатда 3611 (+79) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди. 

Ҳозирда мамлакатда даволанаётган 1087 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Мавзуга оид