Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Гулнора Маъруфова маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Гулнора Маъруфова Ўзбекистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг 2020 йил 3 июлдаги ПҚ-4775-сонли қарорига асосан Гулнора Маҳмудовна Маъруфова Ўзбекистон маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Гулнора Маъруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.
2004 йилдан 2020 йилнинг феврал ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг феврал ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.
Аввалроқ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Элмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарига айлангани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:04 / 16.09.2021
«Муаммо туғдиради дея ҳақиқий муҳтожларни ижтимоий ҳимоя дафтарларидан тушириб қолдириш ҳолатлари бор» — вазирлик мулозими
21:41 / 04.11.2020
Вазир ўринбосари «Ёшлар» ва «Аёллар дафтари»га қанча маблағ ажратилгани ҳамда ундан кимларга ёрдам берилиши ҳақида гапирди
18:40 / 29.10.2020
«Қишлоқ аёлларининг иқтисодий мустаҳкамлиги масаласини кўтаряпмиз» — Гулнора Маъруфова билан суҳбат
22:34 / 27.10.2020