Жамият | 14:37 / 13.08.2020
10720
1 дақиқада ўқилади

Магистратура сиртқи таълим  шаклида ўқитилмаслигига изоҳ берилди

Халқаро пресс-клубнинг таълим масалаларига бағишланган сессиясида Олий ва ўрта махсус таълими вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов нима сабабдан магистратура босқичида сиртқи таълим шакли йўқлигига изоҳ берди.

«Магистратура таълими тор мутахассислик бўлгани сабабли бу босқичда талабалар тор йўналишда тайёрланади. Бугунги кунда магистратура босқичи ўқув режасидаги юклама ҳажмига эътибор берадиган бўлсак, унинг 35-40 фоизи бевосита аудиторияда ўтказиладиган машғулот турлари ҳисобланади. Қолган 60-65 фоизи эса илмий фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ ўқув юкламаси саналади», деди вазир ўринбосари.

Қайд этилишича, бу тартиб талабадан ўзининг илмий раҳбари билан бевосита ишлашни, илмий педагогик фаолиятини давом эттиришни талаб этади. Бу эса талабанинг ўқув муассасасида бўлишини тақозо этадиган жараёндир. Магистратура босқичи учун сиртқи таълим кейинчалик тажрибаларни ўрганиб, кўриб чиқилиши мумкин. Лекин ҳозирда бизда магистратурани сиртқи ўқишнинг иложи йўқ

Мавзуга оид