Ўзбекистон | 09:01 / 22.08.2020
3554
2 дақиқада ўқилади

7 ойда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 116,5 трлн сўмга етди 

2020 йилнинг январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 116,5 трлн сўмга етди. Унинг номинал ҳажми 11,1 трлн сўмга ошди. Таққослама эквивалентда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 0,7 фоизни ташкил этди.

Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йилнинг январь ойига нисбатан жорий йилнинг июль ойида (дискрет ой) кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 0,4 трлн. сўмга камайди ва атиги 15,9 трлн. сўмга етди. 

2020 йил 6 дискрет (июнь) ойининг ҳажмига нисбатан таққослаганда, 2020- йил 7 дискрет (июль) ойининг ҳажми 4,4 трлн. сўмга камайган. 

Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг ўсишидаги асосий омил, молиявий хизматлар 33,9 фоизга (кўрсатилган хизматлар жами ҳажмининг мутлақ ўсишига таъсири 1,8 фоиз пункт), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 15,1 фоизга (мутлақ ўсишига таъсири 0,2 фоиз пункт), таълим соҳасидаги хизматларнинг 11,6 фоизга кўтарилишидир (мутлақ ўсишига таъсири 0,1 фоиз пункт). 

2020 йилнинг январь-июль ойларида жами кўрсатилган хизматлар ҳажмининг ўтган йилни шу даврига нисбатан солиштирма нархлардаги ўсиш суръати 0,7 фоизни ташкил этди. 

Кўрсатилган бозор хизматлари жами ҳажмининг нисбатан пастлигига асосий омил бўлиб, транспорт хизматларининг 10,5 фоизга (уларнинг салбий таъсири 0,6 пунктга), савдо хизматлари 2,7 фоизга (-0,2 пунктга), шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматлари 19,5 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 16,4 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 10,6 фоизга, меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматларнинг 9,2 фоизга пасайиши 0,1 пунктга салбий таъсир кўрсатди. 

Мавзуга оид