Цукерберг АҚШ президенти сайлови хавфсизлиги учун 300 млн доллар ажратди
Сайлов участкалари ходимларини ёллаш ва ўқитиш ҳамда керакли қурилмаларни сотиб олиш учун Center for Tech and Civic Life ташкилотига 250 млн доллар тақдим этилади.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг турмуш ўртоғи Присцилла Чан ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайлови хавфсизлигини таъминлаш учун иккита ташкилотга 300 млн доллар ажратди. Бу ҳақда The Hill нашри ёзмоқда.
Сайлов участкалари ходимларини ёллаш ва ўқитиш ҳамда керакли қурилмаларни сотиб олиш учун Center for Tech and Civic Life ташкилотига 250 млн доллар тақдим этилади. Яна 50 млн доллар маблағларни турли штатларга тақсимлаш билан шуғулланадиган Center for Election Innovation and Research марказига берилади.
"Мамлакатимиздаги сайлов инфратузилмаси COVID-19 сабабли кўплаб таҳдидлар билан тўқнаш келаётганидан хавотирдаман. Почта орқали овоз бериш даражаси юқори бўлади. Шунингдек, сайлов участкалари ходимлари контактсиз овоз беришни таъминлашлари зарурати кучайди", - деди Цукерберг.
The Hill нашрининг эслатишича, Facebook аввалроқ сайловларга алоқадор ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олишга лаёқати йўқлиги учун танқид қилинган.
Газетанинг қайд этишича, конгресс март ойида сайлов билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал қилиш учун штатларга 400 млн доллар ажратилишини маъқуллаган. Конгресс 2018 йилдан буён сайлов хавфсизлигини таъминлаш учун 800 млн доллардан ортиқ пул ажратган.
Мавзуга оид
09:31 / 28.08.2024
Цукерберг пандемияда Оқ уйнинг Meta’га босими ҳақида маълум қилди
22:51 / 05.03.2024
Facebook ва Instagram бутун дунё бўйлаб вақтинча ишламай қолди
21:32 / 01.02.2024
Цукерберг ижтимоий тармоқлар қурбони бўлган ўсмирларнинг ота-онасидан узр сўради
22:14 / 11.08.2023