Жамият | 11:48 / 11.09.2020
19799
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Афросиёб» тезюрар поезди чорва молларини босиб кетди

Чорва моллари эгасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилди.

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат тахминан 10:17лар атрофида «Тошкент—Самарқанд—Бухоро» йўналишида ҳаракатланган 762-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи поезди «Каттақўрғон—Зиёвуддин» бекатлари оралиғида темир йўл ҳудудига кириб қолган 3 бош майда шохли чорва молларини босиб кетган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, суриштирув ишлари натижасида ушбу бир бош қўй, бир бош қўзи, бир бош улоқчани 1996 йилда туғилган, Каттақўрғон туманида яшовчи М.Қ. қаровсиз қолдирганлиги аниқланди.

Содир бўлган ушбу ҳолат бошқа поездлар қатновига халақит бермаган, дейилади маълумотда.

Таъкидланишича, фуқаро М.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 2-қисмига асосан 111 500 сўм жарима қўлланилди.

Мавзуга оид