Жаҳон | 00:45 / 12.09.2020
16635
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти ўз давлатининг коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди 

Фото: Reuters

Бразилия коронавирус пандемияси устидан ғалаба қозонди. Бу ҳақда  мамлакат президенти Жаир Болсонару маълум қилди. 

“Ҳукумат пандемиянинг салбий оқибатларини минималлаштириш учун барча ишни қилди”, деб айтган Болсонару. У кичик бизнесни кредит ёрдамида қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрилгани, ижтимоий нафақалар тўлангани, уни 65 млн киши олгани, ҳудудлар маъмуриятларига тиббий ёрдамни ташкиллаштириш учун маблағлар ажратилганини эслаб ўтган.

Бразилия президенти маҳаллий матбуотни федерал марказнинг бу борадаги муваффақиятлари ҳақида ҳеч нарса демасликда айблаган. Унинг айтишича, хорижий ОАВда Бразилия пандемиядан энг кам азият чеккан давлатлар қаторига киргани ҳақида янгиликлар берилмоқда.

Бразилия айни вақтда коронавирусга чалинганлар кўплиги бўйича АҚШ ва Ҳиндистондан кейин дунёда 3-ўринни (4,2 млндан кўпроқ касалланган), коронавирус инфекциясидан вафот этганлар сони бўйича эса АҚШдан кейин 2-ўринни (129 мингдан кўпроқ) эгалламоқда.

Мавзуга оид