Ўзбекистон | 07:49 / 23.09.2020
6818
1 дақиқада ўқилади
АҚШ вице-президенти самолёти қушлар билан тўқнашувдан кейин ортга қайтди
АҚШ вице-президенти Майк Пенс самолёти қушлар билан тўқнашувдан кейин Манчестер аэропортига (Нью-Гэмпшир штати) қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб The Hill нашри хабар берди.
Таъкидланишича, фавқулодда вазият самолёт ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай юз берган. Самолёт эҳтиёт чораси сифатида аэропортга қайтарилган.
Пенс Гилфорд шаҳрида АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп қўллаб-қувватланган намойишда иштирок этгандан кейин Вашингтонга қайтаётган бўлган.
Пенс ва унинг жамоаси учиш аэропортига қайтгач, юк самолётида Вашингтонга йўл олган.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024