Ўзбекистон | 12:53 / 23.09.2020
7629
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 345 млн долларлик ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилди

Ўзбекистон қайси давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилгани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 345,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 59,3 млн. АҚШ долларига кам.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган ёғоч ва ёғоч маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (314,7 млн.), Хитой (10,8 млн.), Туркия (4,9 млн.), Белорусь (2,8 млн.), Италия (2,3 млн) ва 1,9 млн. АҚШ доллари билан Украина ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 46та хорижий давлатлардан ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини импорт қилган.

Мавзуга оид