Ўзбекистон | 16:35 / 25.09.2020
5514
1 дақиқада ўқилади

Пандемия даврида ажримлар сони қанчага камайди?

Республика бўйича 8 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий вилоятида қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 16 944та ажрим ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 371тага кам.

Жорий йилнинг август ойида 2 381та (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107тага кам) ажрим ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (350та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2 244та, Андижон – 1 999та, Самарқанд – 1 793та, Тошкент – 1 738та ва 1 700та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, республика бўйича 8 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (578та) вилоятида қайд этилган.

Мавзуга оид