Ахборот ҳам инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин – халқаро экспертлар эркин ахборот олиш ҳақида
Бугун, 28 сентябрь куни Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан ўтказилган халқаро онлайн конференцияда халқаро ташкилот вакиллари, экспертлар сўзга чиқиб ахборот олиш эркинлиги борасида ўз фикрларини билдирди.
Конференцияда Швециянинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили Ульрика Фунеред ахборот шаффофлиги ҳокимиятдагиларнинг ўз лавозимини суиистеъмол қилиши хавфини камайтириши ва у фуқароларга сайлаб қўйилган мансабдорларни назорат қилишга ёрдам беришини қайд этди. Шунингдек, очиқлик инсонларнинг фикр ва ғояларини шакллантиришга ёрдам бериши, бу эса демократиянинг калити экани таъкидланди.
«Пандемия даврида кўплаб муаммолар вужудга келди. У демократик жараёнларни, инсон ҳуқуқларига ҳурматни сусайтирди. Пандемия инсоният инқирозидан инсон ҳуқуқлари инқирозига айланиб бормоқда. Ёмон томони, коронавирусга қарши кураш пайтида инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонунлари чекланиши хавфи кузатилмоқда. Бунга эса имкон бериб бўлмайди.
Коронавирусга қарши курашиш демократиянинг кучсизланиши ва инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳисобига бўлмаслиги лозим. Инсониятнинг фундаментал ҳуқуқлари ва ахборот олиш ҳуқуқига бўлган ҳурмат ҳаётни сақлаб қолади.
Ахборот эркинлиги ҳақида айтилган бир ибора бор: инсон соғлиги фақат сифатли тиббий хизматга боғлиқ эмас. Масалан, табиий офатлар ҳақидаги аниқ берилган ахборот бир кишининг, бир оиланинг, балки бутун жамиятнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин», деди Ульрика Фунеред.
ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги офиси директори Юрген Ҳейсел демократик жамиятда журналист махфий бўлган маълумотни очиқлагани учун жавобгарликка тортилмаслиги кераклигини қайд этиб ўтди. Фақатгина мансабдор шахслар бундай маълумотлар чоп этилгани учун жавобгарликка тортилиши мумкинлиги айтилди.
Мавзуга оид
15:08 / 13.12.2024
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов иқтисодчи Отабек Бакиров устидан ҳуқуқ органларига ариза берди
16:05 / 16.11.2024
“Маънавий экспертиза” ахлоқ пардаси ҳимоячисими ёки медиа макон назоратчиси? Баҳсли мавзуда катта суҳбат
22:06 / 01.11.2024
Туркия парламенти «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади
19:55 / 06.08.2024