Қирғизистон пойтахтидаги намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди
Қирғизистон пойтахти Бишкекда парламент сайлови натижаларидан норози бўлиб намойишга чиққанлар мамлакат парламенти биносига ҳужум уюштиришди. Бу ҳақда «Sputnik Қирғизистон» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, тартибсизликлар иштирокчилари бино дарвозасини силкитишмоқда, айримлар бинони ўраб турган тўсиқдан ошиб ўтмоқда. Парламент биноси томон тошлар улоқтирилмоқда. Милиция норозилик намойишчиларини тарқатишга уринмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, тўқнашувларда жароҳатланганлар бор. Ўқ овозлари эшитилмоқда.
Қирғизистонда 4 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловидан сўнг натижадан норози бўлганлар намойишга чиқишди. Сайловда қатнашган 12 партиядан 11таси унинг натижаларини тан олишдан бош тортди.
Дастлабки натижаларга кўра, «Биримдик», «Мекеним Киргизстан», «Киргизстан» ва «Бутун Киргизстан» партиялари етарлича овоз тўплай олган.
Мавзуга оид
18:49 / 20.09.2024
Қирғизистонда коррупционерлар ва уларнинг қариндошларига давлат лавозимида ишлаш тақиқланади
22:04 / 16.09.2024
Қирғизистондан Ўзбекистонга от уюрини ноқонуний ҳайдаб ўтмоқчи бўлганлар ушланди
20:33 / 14.09.2024
Водийдаги тантана, Бойсундаги мавҳумлик ва АЭС бўйича якуний битим — ҳафта дайжести
19:03 / 14.09.2024