Жаҳон | 19:14 / 13.10.2020
3901
1 дақиқада ўқилади
Украина ҳукумати мамлакатдаги карантин режимини 31 декабргача узайтирди
Мамлакат бош вазири карантин чекловларини коронавирус пандемиясига қарши "энг таъсирчан механизм" деб атади.
Украина ҳукумати мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чеклов чораларини 31 декабргача узайтирди. Бу ҳақда бош вазир Денис Шмигаль маълум қилди.
"Ҳукумат адаптив карантиннинг амал қилиш муддатини йил охиригача узайтиради", - деди у.
У мазкур чорани коронавирус пандемиясига қарши нафақат Украина, балки бутун дунёдаги "энг таъсирчан механизм" деб атади.
Аввалроқ Украина 28 сентябрдан хорижликларнинг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилгани маълум қилинганди.
Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 270,5 мингдан ошган, 5100дан ортиқ киши вафот этган.