Ўзбекистон | 15:18 / 19.10.2020
11470
2 дақиқада ўқилади

Андижонда юз берган ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.  Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2020 йил 18 октябрь куни соат 15:00да 40 ёшли Ф.Х. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасини Андижон вилояти Балиқчи тумани Афсона МФЙ ҳудудидан ўтган Балиқчи-Ўрмонбек автомобиль йўлининг Ўрмонбек йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра Ф.Х. шу йўналишда қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 53 ёшли А.Ў.нинг бошқарувидаги Nexia русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.

Натижада, Nexia ҳайдовчиси Ф.Х. ва йўловчи, 53 ёшли Ж.М. ҳодиса жойида вафот этган. Ҳар иккала автомашинадаги яна уч нафар йўловчи ва бошқа бир ҳайдовчи турли кўринишдаги тан жароҳатлари олиб касалхонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид