Польша президенти коронавирус юқтириб олди
Польша президенти Анжей Дуда коронавирус юқтириб олди. Таъкидланишича, Дуда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Польша президентининг матбуот котиби Блажей Спихальскийнинг маълум қилишича, Дуданинг коронавирусга топширган тести мусбат чиққан.
Дуда маъмурияти тиббий хизматлар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Польшада охирги кунларда коронавирусга чалиниш бўйича антирекордлар қайд қилинмоқда. Сўнгги суткада мамлакатда 13 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд қилинган.
19 октябрда Варшавадаги миллий стадион коронавирусга чалинганлар учун дала госпиталига айлантирилиши маълум қилинган. Польша ҳукумати бундай госпиталларни мамлакатнинг бошқа ерларида ҳам ташкиллаштиришга тайёрлигини маълум қилган.
21 октябрда Польшанинг бир қатор шаҳарлари коронавирус сабабли Янги йил тантаналарини бекор қилишга қарор қилган.
Охирги маълумотларга кўра, Польшада коронавирусга чалинганлар сони 241 мингдан ошиб кетди, инфекциядан 4,3 мингдан кўпроқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
19:10 / 30.09.2024
Полша президенти фуқароларни ҳақорат қилгани учун судга чақирилади
09:07 / 02.09.2024
Дуда 1939 йилги ҳужум учун Германиядан товон пули талаб қилмоқда
09:22 / 03.08.2024
Полша президенти МСК бўйича тузатишларни Конституциявий суд текширувига юборди
11:40 / 24.01.2024