Ўзбекистон | 15:04 / 29.10.2020
36807
2 дақиқада ўқилади

Турколог Андрей Кубатин вафот этди

Ўзбекистонлик турколог олим Андрей Кубатин 29 октябрь куни вафот этди. У коронавирусдан хасталаниб, шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанаётганди.

Кўпчиликка ноҳақ қамалган турколог олим сифатида таниш бўлган, бир йил аввал озодликка чиққан Андрей Кубатин 29 октябрда коронавирусдан вафот этди. Ушбу маълумотни марҳумнинг яқинлари Kun.uz'га тасдиқлади.

Кубатин 2019 йил декабрдан буён Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология марказида фаолият юритиб келаётганди.

2019 йил 26 сентябрь куни Тошкент вилояти судида Кубатиннинг иши қайта кўриб чиқилган ва олим тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилганди. Тошкент давлат шарқшунослик институтининг катта ўқитувчиси бўлиб ишлаган ёш олим 2017 йили Жиноят кодексининг 157-моддаси («Давлатга хоинлик қилиш») назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб ҳибсга олинганди. Ўша йили Кубатинга нисбатан 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.

Кубатин ва унинг турмуш ўртоғи, олима Феруза Жуманиёзова Kun.uz'га интервью бериб, қизиқарли суҳбат давомида ҳаётларининг оммага маълум бўлмаган қирралари, илм ва олим тийнати, тарихчи олимни қийнаган муаммолар, шунингдек, илмий фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришган.

Мавзуга оид