Жаҳон | 08:04 / 06.11.2020
7421
1 дақиқада ўқилади

“Эта” довули Марказий Америка давлатларига катта талафотлар етказди 

“Эта” довули Марказий Американинг бир қатор давлатларига катта талафотлар етказди.

Фото: unian.net

“Эта” довули Марказий Американинг бир қатор давлатларига катта талафотлар етказди. Жумладан, Гватемалада 50дан кўпроқ киши довул оқибатида юзага келган тошқинлар ва кўчкилар қурбонига айланди.

Мамлакат раҳбарияти бир нечта департаментда табиий офат режимини эълон қилди. Табиий офат оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига ёрдам кўрсатишга қуролли кучлар жалб қилинган. Тошқинлар оқибатида юзлаб уйлар ва бир қатор йўлларга шикаст етган. 

Шунингдек, довул оқибатида қўшни Гондурасда 11 киши, Панамада 5 киши ҳалок бўлган. Яна бир неча киши бедарак йўқолган. Ҳукумат табиий офат ҳудудида аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича катта кўламли амалиёт ўтказмоқда. 

Прогнозларга кўра, “Эта” 6 ноябрда Кариб денгизига қайтиб ва яна куч тўплаб, Куба томон йўналади.  

Мавзуга оид