Илон Маск бир кун ичида коронавирусга тўртта тест топширди ва олинган натижалардан таажжубланди
Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск бир кун ичида коронавирусга 4та тест топширди. Эътиборлиси, у топширган тестлардан 2таси манфий, 2таси эса мусбат чиққан.
“Жуда шубҳали нарсалар юз бермоқда”, деб изоҳ қолдирган Маск твиттерда.
Унинг таъкидлашича, у бир қурилманинг ўзида BD компаниясининг антигенларга 4 та экспресс-тестини топширган ва ундан барча таҳлилларни бир ҳамшира олган. Маск топширган биринчи тестнинг натижаси мусбат, кейинги иккитасиники манфий ва сўнггисиники яна мусбат чиққан. У BD’нинг ушбу тестини “танга ташлаб фол очиш” деб баҳолаган.
Шундан кейин тадбиркор бошқа лабораторияда ПЦР усулида яна бир тест топширган. У натижаларни 24 соат ичида олишни кутаётганини маълум қилган.
Маск ўзида бир неча кун енгил тумов, йўтал ва тана ҳарорати кўтарилиши давом этганидан кейин таҳлил топширишга қарор қилган. Унинг таъкидлашича, ҳозирда унда ҳеч қандай аломатлар кузатилмаяпти.
АҚШда коронавирус пандемияси авж ола бошлаган март ойида Маск апрелга келиб касалланишлар сони нолга яқинлашишини ва саросима коронавирусдан кўра кўпроқ зарар келтиришини айтган.
Маскнинг таҳлил топширгани ҳақидаги хабари АҚШда кунлик касалланиш ҳолатлари янги антирекордни қайд қилганига тўғри келди. Аввалроқ Tesla’нинг АҚШдаги ягона заводи жойлашган Аламида округи раҳбарияти коронавирус ҳолатлари кўпаяётганидан ва инфекция тарқалишига қарши янги чекловлар киритилиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Апрель бошида завод ёпилганда Маск карантин чекловлари киритилишини танқид қилган.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
12:05 / 15.11.2024
Трамп жамоасини шакллантирмоқда. Сўнгги тайинловлардан унинг иккинчи муддати қандай бўлишини билиш мумкинми?
20:38 / 14.11.2024