Жаҳон | 16:26 / 18.11.2020
4387
1 дақиқада ўқилади

Берлинда минглаб кишилар карантин чекловларига қарши намойишга чиқди

Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда.

Фото: ТАСС

Берлин марказида минглаб кишилар коронавирус чекловларига нисбатан норозилик билдириб намойишга чиқди. 

Хабар қилинишича, намойишчилар сони 4 мингдан ортиқ бўлиб, кўчаларда 2,2 минг нафар полиция ходими навбатчилик қилмоқда.

Намойишлар Бундестагда юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш кунида ўтказилмоқда.  

Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда. Ресторан, бар ва бошқа овқатланиш муассасалари камида  бир ойга ёпилган.

 Фитнес-клублар, тату-салонлар, бассейн, косметика ва массаж студиялари, театр, кинотеатр ва концерт заллари ишлашдан тўхтаган.

Баҳорда жорий этилган карантин режимидан фарқли равишда, болалар боғчалари ва мактаблар, сартарошхона ҳамда дўконлар ишламоқда.

Мавзуга оид