Ўзбекистон | 15:08 / 25.11.2020
17687
1 дақиқада ўқилади

Сирдарё туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 25 ноябр куни, халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Сессия ишида ташкилий масала кўриб чиқилди. Сессия қарорига асосан Алижон Муҳаммадиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, туман ҳокими лавозимига Ботиржон Мирзақулов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Ботиржон Мирзақулов 1970 йилнинг 23 февралида Сирдарё туманида туғилган. 2005 йилда Гулистон давлат университетини тамомлаган. 2018 йилдан шу кунга қадар Сайхунобод туман ҳокими лавозимида ишлаб келган. 

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябр куни президент тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда Бухоро вилоятининг икки тумани ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани раҳбарларини ишдан олиш масаласини қўйганди.

Бундан олдин, Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Ўктамжонов Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланганди

Мавзуга оид