Ўзбекистон | 12:51 / 28.12.2020
8055
1 дақиқада ўқилади

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланди 

Тахтиқорача довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълумотига кўра, йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди. 

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда.

Мавзуга оид