ID картани олиш учун ягона портал орқали ариза топшириш имконияти яратилди
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ягона портал тизимига янги хизмат жорий этилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, фуқаролар ягона портал my.gov.uz орқали биометрик паспортни ID картага алмаштириш учун ариза топшириши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтиш лозим: https://my.gov.uz/ru/service/378
2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни ID карталарга алмаштириш жараёни 2021 йил 4 январдан бошланди. Унинг нархи БҲМнинг 89 фоизини, яъни 198 минг 470 сўмни ташкил этади.
ID карталар зарур ҳужжатлар ва маълумотлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.
ID карталар икки босқичда берилади. 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача давом этадиган 1-босқичда ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра ID карталар берилади.
Мавзуга оид
12:13 / 06.04.2024
Айрим шахслар йўқотилган паспорт ва ID-картани алмаштириб беришда давлат божидан озод этилади
14:38 / 25.08.2023
Ўзбекистонликлар 1 сентябрдан Қирғизистонга ID-карта орқали ўтиши мумкин бўлади
16:04 / 09.06.2023
Электрон ишончномани масофадан бекор қилиш имкони яратилди
11:00 / 27.05.2023