Транспорт вазири ўринбосари ишдан олинди
Транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов ишдан кетди. Kun.uz манбаси хабар беришича, 4 январ куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан кейин президент Шавкат Мирзиёев Деҳқоновни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонини имзолаган.
Даврон Деҳқонов муқаддам Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигига раҳбарлик қилган, 2019 йил февралида ушбу агентлик негизида Транспорт вазирлиги ташкил этилгач, вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан аввалроқ 4 январ куни Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишдан кейин президент фармони билан Уй-жой коммунал хўжалик вазири Музаффар Солиев лавозимидан озод этилгани, қурилиш вазири Ботир Зокиров огоҳлантирилгани, транспорт вазирининг яна бир ўринбосари, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан берилгани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
23:44 / 08.01.2024
Франция бош вазири истеъфога чиқди
19:08 / 03.08.2023