Хитойда бир кишида коронавирус аниқлангани сабабли бутун шаҳар карантинга олинди
Аввалроқ ҳукумат Хэбэй провинциясидаги Шицзячжуан ва Синтай шаҳарларида яшовчи аҳолини бир ҳафта давомида уйларидан чиқмасликка чақирганди.
Хитойнинг Ланфан шаҳрида коронавирус юқтириш билан боғлиқ битта ҳолат аниқланди. Натижада бутун шаҳар аҳолисига бир ҳафта уйида ўтириш тавсия қилинди.
Шаҳар мэриясининг хабар беришича, аҳоли 12 январдан 14 январгача коронавирусга бепул текширувдан ўтказилади.
Аҳолига заруратсиз тўпланмаслик ва етти кун давомида уйларида қолиш тавсия қилинди.
Ланфан Хэбэй провинциясидаги коронавирус сабабли чекловлар жорий этилган учинчи шаҳардир.
Аввалроқ ҳукумат Хэбэй провинциясидаги Шицзячжуан ва Синтай шаҳарларида яшовчи аҳолини бир ҳафта давомида уйларидан чиқмасликка чақирганди. Бу шаҳарларда бир ҳафта ичида коронавирус юқтириш билан боғлиқ 350га яқин ҳолат аниқланган бўлиб, бундан 200га яқини симптомсиз бўлган.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024