Жаҳон | 19:50 / 18.01.2021
4016
1 дақиқада ўқилади

Туркманистонда "Спутник V" вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

 Аввалроқ мазкур вакцина Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла ва Парагвайда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилганди.

Фото: РИА Новости

Туркманистон Россиянинг коронавирусга қарши "Спутник V" вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди.

 "Туркманистон ўз ҳудудида "Спутник V" вакцинасини қўллашни расман маъқуллаган Марказий Осиёдаги биринчи  мамлакат бўлди", - дейилади фонд хабарида.

Қайд этилишича, "Спутник V" вакцинаси Туркманистон ҳудудида қўшимча клиник тадқиқотлар ўтказмасдан тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган.

Аввалроқ мазкур вакцина Аргентина, Боливия, Сербия, Жазоир, Фаластин, Венесуэла ва Парагвайда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилганди. "Спутник V" вакцинаси, шунингдек, Беларусда ҳам маъқулланган.

Мавзуга оид