Мингбулоқда иккита бинонинг томи шамолда учиб тушди. Бу томлар охирги 2 йил ичида ёпилганди
Фарғона водийсида 22 январ куни тонг соат 5:00ларда кучли шамол бошланган. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасидаги туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда кўп қаватли уйлардан бирининг томи зарар кўрган.
Маълум бўлишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биноси 2019 йилда қуриб битказилган.
Икки қаватли, кўп квартирали уйларнинг том қисми ҳам 2019 йилда, «Обод марказ» дастури асосида ўрнатилган.
«Ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилиб, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», – дейилади Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборотида.
Эслатиб ўтамиз, 8 январь куни Наманган шаҳрида янги қурилган 37 метрли пиёдалар кўприги фойдаланишга топшириш арафасида қулаб тушган эди.
Мавзуга оид
13:25 / 14.09.2024
Наманганда меҳмонга борган аёлни терак босиб қолиб вафот этди
21:19 / 05.09.2024
Учта вилоят чегарасига ўзгартириш киритилмоқда
19:01 / 03.09.2024
Президент йиғилишида ишдан олинган Мингбулоқ тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди
12:59 / 19.08.2024