Ўзбекистон | 10:44 / 01.02.2021
16145
1 дақиқада ўқилади

«Нега у четда хор бўлиб юриши керак?» Президент ёшлар сиёсатига масъул ташкилотларни қаттиқ танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 27 январь куни ёшлар бандлиги мавзусида селектор ўтказганди.

Фото: Президент матбуот хизмати (архив)

«Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сонида маълум қилинишича, йиғилишда давлат раҳбари мамлакатда ёшлар сиёсатига масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини қаттиқ танқид қилди.

«Афсуски, жойлардаги ўрганишлар ёшлар ўртасида муаммоларни аниқлаш ва тизимли ҳал этиш борасида ҳалигача кўплаб камчилик ва муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Бечора болалар Тошкентда ишсиз юрса, мен кабинетда қандай қилиб тинч ўтираман. У менинг ўз фарзандим. Нега мен ўз фарзандимга шундай бўлган имтиёзни қўлламаслигим керак? Нега? Нега у четда хор бўлиб юриши керак?» - деди президент.

Давлат раҳбарига кўра, ўтган йили ўқув курсларини ташкил этиш бўйича 300га яқин давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари реестри шакллантирилган. Лекин бу жуда кам.

Мавзуга оид