Ўзбекистон | 12:20 / 06.02.2021
14874
1 дақиқада ўқилади

Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 6 феврал куни, халқ депутатлари Қува туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Сессияда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров,  Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуранбоев иштирок этди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Умаров 2006-2018 йилларда Тошлоқ тумани ҳокими, 2018-2019 йилларда Қува тумани ҳокими вазифасида ишлаган.

У 2019 йил мартидан шу пайтга қадар Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Аввалроқ, Қува туманининг 4та сектор раҳбари ишдан кетгани хабар қилинганди

Мавзуга оид