Жаҳон | 16:24 / 06.02.2021
4687
1 дақиқада ўқилади

«Ёшлар таълим гранти» лойиҳаси доирасида 203 нафар талабанинг шартнома пули 50 фоизгача бўлган қисмда тўлаб берилди

Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳа доирасида 203 нафар талабанинг контракти учун жами 475 млн 834 минг сўм тўлаб берилди.

Ёшлар ишлари агентлигининг маълум қилишича, metsenat.uz платформаси орқали келиб тушган 1570та аризалар ичидан энг муносиб 203 нафар (36 нафари чин етим, 3 нафари ногирон, 11 нафари меҳрибонлик уйи битирувчилари, 153 нафари боқувчисини йўқотган) талабаларга 2020–2021 ўқув йили учун жами 475 млн 834 минг сўм миқдорда, стипендиясиз ҳисобланган шартнома маблағларининг 50 фоизгача қисми беғараз қоплаб берилди.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда “Меҳрли қўллар” хайрия ташкилоти ҳамкорликда "Ёшлар таълим гранти" лойиҳасини эълон қилганди.

Мавзуга оид