Ўзбекистон | 11:12 / 13.02.2021
5707
1 дақиқада ўқилади

Наманганда юз берган ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Жорий йил 10 феврал куни соат 12:10ларда, Косонсой-Исковот йўлининг 14-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, “Дамас” автомашинасини ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига бурилаётиб, ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томонида турган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид