Перу ташқи ишлар вазири коронавирусга қарши вакцинага навбатсиз эмлангани учун истеъфога чиқди
Вазир тадқиқот гуруҳига мўлжалланган вакцинани навбатсиз олган.
Перу ташқи ишлар вазири Элизабет Астет Родригес коронавирусга қарши вакцинага навбатсиз эмлангани сабабли истеъфога чиқди.
"Бугун ташқи ишлар вазири Элизабет Астетнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасини қабул қилдим", - деб ёзди Перу президенти Франсиско Сагасти ўз Twitter саҳифасида.
Унинг аниқлик киритишича, истеъфо вазирнинг тадқиқот гуруҳига мўлжалланган вакцинани навбатсиз олганлиги билан боғлиқ.
Аввалроқ Испания қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Мигел Анҳел Вилярроя коронавирусга қарши эмланганидан сўнг пайдо бўлган норозиликлар сабабли истеъфога чиқишга мажбур бўлганди.
Генерал навбатсиз эмланганликда айбланган ва Испания мудофаа вазири Маргарита Роблесга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза берган.
Мавзуга оид
14:22 / 16.11.2024
Перуда Хитой сармоясига қурилган мегапорт очилди
18:24 / 04.11.2024
Перуда футболчи ўйин вақтида чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди
21:55 / 22.10.2024
Перу собиқ президенти Алехандро Толедо пора олгани учун 20 йилга қамалди
23:36 / 11.10.2024