Москва ва Пекин Брюсселни вакцина дипломатияси билан қийнамоқда
Пандемиянинг илк кунлариданоқ Россия ва Хитой ўз соғлиқни сақлаш, фармацевтика саноати ва ҳарбий тиббиёт ресурслари билан Евроиттифоқнинг айрим давлатларига ёрдам кўрсатаётганда намойишкорона сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланишди.
Москва ва Пекин энди коронавирусга қарши вакциналаридан дипломатик қурол сифатида фойдаланишмоқда, деб ҳисоблайди Брюссел. Айни фикрни халқаро алоқалар бўйича глобал Кенгашнинг илмий ходими Янчжун Хуан ҳам билдирган: «Аввало, улар пандемия даврида путур етган имижларини тўғирлашни кўзламоқда. Иккинчидан, улар стратегик муҳим державалар, шунингдек, Хитой ташаббуси билан ташкил қилинган «Бир макон – бир йўл» лойиҳасидаги давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамламоқчи. Учинчидан, улар ўз вакциналарининг бозордаги улушини кўпайтиришмоқчи ва бошқа иқтисодий мақсадларга эришиш йўлида вакцина дипломатияси олиб боришмоқда».
Россиянинг «Спутник V» вакцинаси фақат ўз аҳолисини оммавий эмлашга етади. Шунга қарамай, бу вакцинага Ҳиндистон ва Аргентина каби йирик давлатлар ҳам миллионлаб дозаларда буюртма бериб қўйишган. Маршалл номидаги жамғарма илмий ходими Яко Киркегорнинг фикрича, Россия ўзини реклама қилишнинг уддасидан чиқмоқда. «Яъни рус илм-фани ва Россиянинг ўзини альтернатив технологик фабрика деб илгари суриш. Россияни нефть ишлаб чиқарувчи деб билишади, лекин Россиянинг ўзи олимлари билан фахрланади. Менимча, бу кўп маънода фейк, яъни Россия «Спутник V» вакцинасини катта миқдорда етказиб бера олиши ҳақидаги гаплар бироз бўрттирилган. «Спутник V»нинг Россия ичида қўлланиши жудаям чекланган», деган у.
Кўплар Брюсселдан Москва ва Пекиннинг Европанинг бошқа давлатлари, шу жумладан, Сербияни ўз вакцинасига боғлаб қўйишга бўлаётган ҳаракатларига қатъийроқ туришни талаб қилишмоқда. Киев бундан воз кечгани ҳақида Европарламент депутати Андрей Ковачев шундай дейди: «Биз, шубҳасиз, Украинани қўллаб-қувватлашимиз шарт. Евроиттифоқ ва унга аъзо давлатлар бюджетидан 850 миллион евро ажратилади. Бу каби кўмакни биз барча қўшниларимиз, жумладан, Болқондаги давлатларга ҳам кўрсатамиз».
Бироқ Евроиттифоқ қўшнилар уёқда турсин, ўз таркибидаги давлатлар фуқароларига ҳам етарли дозада вакцина ололганича йўқ. Москва ва Пекин эса Брюсселнинг имиллашидан фойдаланиб қолмоқчи. Брюссел камбағалроқ давлатларга ЖССТнинг COVAX дастури орқали вакцина олишни тавсия қилмоқда.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
17:48 / 01.11.2024