Самарқандда «Спарк» уриб юборган вояга етмаган қиз ҳодиса жойида вафот этди
Самарқанд вилояти Ургут туманида тезликни меъёрдан оширган «Спарк» ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборган. Жабрланувчи ҳодиса рўй берган жойнинг ўзида вафот этган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, 26 феврал куни 17:30 ларда Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро йўли ва Булунғур шаҳрини боғловчи 4Р47 М39-Ургут-Булунғур автомобил йўлининг 65-66 километри оралиғида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда – вояга етмаган қизни ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Ургут туманида яшовчи Ш.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 30W 527 UA бўлган «Спарк» машинаси уриб юборган. Маълум бўлишича «Спарк»нинг тезлиги белгиланган меъёрдан ошиқ бўлган. Шу сабабли ҳайдовчи секинлашишга улгурмаган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024