Жамият | 19:08 / 04.03.2021
4071
2 дақиқада ўқилади

Бухорода қарийб 11 сотих ерни 23,5 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятида ҳокимлик балансида бўлган 11 гектарга яқин ер майдонини катта пулга сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди.

Бухорода ҳамшаҳари ишончига кириб, унга 10,8 сотих ерни сотишни режалаштирган шахс қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг маълум қилишича, у олдиндан келишилган 23 500 долларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Қайд этилишича, ер Бухоро тумани ҳокимлиги тасарруфидаги захира майдон бўлган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш), 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид