Ўзбекистон | 11:23 / 07.03.2021
7886
1 дақиқада ўқилади

Туркия ташқи ишлар вазири Урганчга келди

6 март куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

«Дунё» агентлиги хабарига кўра, Урганч аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов, ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Туркия делегацияси 6-9 март кунлари Ўзбекистонга ташрифи давомида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари раислигидаги Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастурида Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, Ташқи ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.

Мавзуга оид