Ўзбекистон | 13:04 / 16.03.2021
7341
1 дақиқада ўқилади

Бухорода эпидемиологик вазият барқарор - вилоят ССБ

Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси вилоят ҳудудидаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди. 

Унда таъкидланишича, 14 март куни вилоятда 1 нафар, 15 мартда 3 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. 

«Ҳозирги кунда республикада карантин чоралари юмшатилган, аммо тўлиқ бекор қилинмаган. Шу сабабли фуқароларга жамоат ва иш жойларида, ўзаро мулоқотда тиббий ниқобда бўлиш, қўл бериб сўрашмаслик ҳамда антисептик воситалардан фойдаланишни тавсия этамиз. Шунингдек, ўзларида касаллик аломатлари кузатилса, дарҳол оила шифокорига мурожаат этишларини сўраймиз», дейилади бошқарма хабарида.

Аввалроқ, Тошкентдаги 77та мактабда ва талабалар шаҳарчаси ётоқхонасида вирусга чалинганлар аниқлангани маълум бўлганди.

Мавзуга оид