Ўзбекистон | 17:42 / 24.03.2021
35141
1 дақиқада ўқилади

Андижонда хориж фуқаросидан мусодара қилинган Hummer аукционда 301 млн сўмга сотилди

3 ой муҳлат билан Ўзбекистонга олиб кирилган машина белгиланган муддат ичида олиб чиқиб кетилмаган.

Россия фуқароси Ш.Темирбоев ўз бошқарувидаги «Hammer H1» русумли, давлат рақами 04 КG 079 АDE бўлган транспорт воситасини 2019 йил 29 сентябрда «Дўстлик» чегара пости орқали Ўзбекистонга олиб кирган.

Ш.Темирбоев транспорт воситасини 2019 йил 27 декабрга қадар республика ҳудудидан олиб чиқиб кетиш керак бўлса-да, белгиланган муддатда транспорт воситасини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетмагани натижасида унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мажбурий ижро бюросидан хабар қилишларича, 2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш Андижон шаҳар маъмурий судида кўрилган. Натижада автомобиль суд томонидан мусодара қилинган.

Суд қарорига асосан, МИБнинг Андижон шаҳар бўлими ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, транспорт воситасини аукцион савдоларига чиқарган.

Онлайн савдолар натижасига кўра, Hummer H1 301 млн 158 минг сўмга сотилди. Савдодан келиб тушган пул маблағлари давлат бюджетига йўналтирилди, дейилади хабарда.

Мавзуга оид