Жаҳон | 17:59 / 25.03.2021
5817
1 дақиқада ўқилади
Мавритания пойтахтида номаълум шахс йўловчиларсиз самолётни эгаллаб олди
У агар куч ишлатувчи тизим ходимлари уни ушлашга ҳаракат қиладиган бўлса, самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда.
Мавритания пойтахти Нуакшот шаҳридаги халқаро аэропортда шахси номаълум эркак ичида йўловчилари бўлмаган самолётни эгаллаб олди. Бу ҳақда Al Arabia телеканали хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, у агарда куч ишлатувчи тизим ходимлари уни ушлашга ҳаракат қиладиган бўлса, самолётни портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда.
Маҳаллий ОАВнинг маълумот беришича, у Мавритания ҳукуматидан компенсация тўланишини талаб қилган, аммо айнан қандай компенсация тўланиши кераклиги ноаниқ.
Самолёт Мавританиянинг «Амбриар» авиакомпаниясига тегишли эканлиги айтилмоқда.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024