Ўзбекистон | 07:08 / 29.03.2021
3969
1 дақиқада ўқилади

Бухорода бир кунда 2 та болалар боғчаси фойдаланишга топширилди

Бухоро вилоятининг Олот ва Когон туманларида янги мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади. Улардан бири Корея республикаси тажрибаси асосида қурилди.

Олот тумани Опшоқ маҳалласидаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилотини замонавий услубда қайта қуриш ишлари 2019 йилда «Обод қишлоқ» давлат дастури асосида бошланганди. У ҳудуддаги пахтачилик кластерининг 1,3 миллиард сўм ҳомийлик маблағи ҳисобига мукаммал таъмирланди. Ўз фаолиятини бошлаган боғчада 100 нафар болага таълим-тарбия берилади.

Когон туманининг Ўба чўли маҳалласида иш бошлаган 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти эса 120 ўринли. Намуна сифатида Корея республикаси тажрибаси асосида қурилган боғчанинг барпо этилишига Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 2,9 миллиард сўм маблағи сарфланган.

Мавзуга оид