Ўзбекистон | 11:24 / 31.03.2021
3297
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда отасига қўл кўтарган ўғилга жиноий иш қўзғатилди

Сурхондарё вилоятида оилавий келишмовчилик ортидан отасини уриб, унга тан жароҳати етказган ўғилга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 2021 йил 16 февраль куни соат тахминан 11:00 лар атрофида Жарқўрғон туманининг Оби ҳаёт маҳалласида яшовчи, Т.Ж. уйида турмуш ўртоғи, уй бекаси, Т.З. ҳамда фарзандлари, Т.Р. ва Т.Г. билан ўзаро жанжаллашган. Шунда Т.Ж.нинг ўғли Т.Р. қўли билан отасининг кўкрагига зарб билан уриб, унга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, 2021 йил 13 март куни мунтазам равишда оилавий келишмовчиликлар бўлиб келаётган оила вакили, ўз отасига қўл кўтарган Т.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид