Сенат Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг ноқонуний қарорини бекор қилди
Сенат Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгашининг «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда чиқарган қарорини бекор қилган. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2020 йил 29 сентябрда Сурхондарё тумани Бектепа маҳалласида жойлашган кичик саноат ҳудудида 1,046 километр автомобиль йўли қурилиши билан ободонлаштириш объекти бўйича тендер савдолари ўтказилган. Унда «Акбар Анвар Келажаги» МЧЖ ғолиб чиққан. Аммо Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгаши 2010 йил 10 ноябрда 139/VI-16-сонли қарори билан мазкур объект қурилишини асоссиз равишда бошқа корхонага бериб юборган.
Шундан сўнг, МЧЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат қилган ва ҳолатни ўрганиб корхонага амалий ёрдам беришни сўраган.
Қўмита томонидан мазкур масала ўрганиб чиқилганда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2020 йил 10 ноябрдаги 139/VI-16-сонли қарор билан мазкур объект қурилишини бошқа корхонага бериб юборгани Ўзбекистон Республикаси «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига зид эканлиги аниқланган.
Қўмита томонидан ушбу қонунбузарлик юзасидан Олий Мажлис Сенатига мурожаат қилинган ва Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 2020 йил 10 ноябрда қабул қилган 139/VI-16-сонли қарорини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳамда мазкур кенгашга келгусида бундай қарорларни қабул қилмасликлари юзасидан тегишли кўрсатма бериш сўралган.
Таъкидланишича, мазкур масала Сенат томонидан ўрганиб чиқилиб, Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан қонунчилик талабларига зид равишда қарор қабул қилинганлиги ўз тасдиғини топган ва ушбу қарор бекор қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 26-моддасига асосан Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг мамлакат Конституцияси ва қонунларига, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид келадиган қарорлари Олий Мажлис Сенати томонидан белгиланган тартибда бекор қилиниши белгиланган.
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
12:30 / 06.11.2024