Жамият | 08:48 / 03.04.2021
2153
1 дақиқада ўқилади

Бухорода мансабдор танишлари орқали ер олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга тушди 

Бухоро туманида А.А. исмли шахс фуқаро Ҳ.Ш.ни алдаб, мансабдор танишлари орқали унга 4 гектар ерни 41 500 долларга олиб беришни ваъда қилган. 

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, А.А. Бухоро тумани Шехонча маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, боғдорчилик учун мўлжалланган 4 гектар ерни иссиқхона қуриш учун олиб беришини айтган. У мазкур маҳаллада жойлашган савдо дўконида келишилган пулнинг 1000 долларини олаётганда ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид