Бухоро тиббиёт институти фаолиятини прокуратура ўрганмоқда
Бухоро вилоят прокуратураси Бухоро тиббиёт институтида йирик коррупция ҳолатларига қўл урилгани ҳақидаги хабардан сўнг институт фаолияти юзасидан ўрганиш бошлади.
Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га маълум қилди.
Таъкидланишича, мазкур ўрганиш учун вилоят бандлик бош бошқармаси, давлат молиявий назорат бошқармаси ва вилоят монополияга қарши курашиш бошқармасидан мутахассислар жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Одам анатомияси» дарслиги муаллифларидан бири ва айни вақтда институт ректори в.в.б. Шуҳрат Тешаев «Bitubi Grupp» МЧЖ таъсисчиси Эдуард Ицков билан келишган ҳолда, бир нечта шартномалар орқали 1,4 млрд сўмга яқин институт пулларини шу корхонага кўчириб бергани айтилмоқда.
Бухоро давлат тиббиёт институти ҳолатга муносабат билдириб, эътирозларни рад этган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бу ҳолатни тафтиш қилишни сўраб, 2 апрель куни Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига хат юборган.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024