Эрон январда ушланган Жанубий Кореяга қарашли танкерни қўйиб юборди
Эрон Жанубий Кореяга қарашли нефт танкери ва унинг экипажини қўйиб юборди. Hankuk Chemi танкери 4 январда Форс кўрфазида Эроннинг Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси томонидан ушланганди.
Кема қўйиб юборилгани ҳақида Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлигига таяниб “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Кема 13 кишидан иборат экипаж билан бирга Эрон портларидан бирини маҳаллий вақт билан соат 6да тарк этган. Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, кема экипажи соғ-омон ва ҳеч ким тиббий ёрдамга муҳтож эмас.
Нефт олиб кетаётган танкер Форс кўрфазида экологик қоидаларни бузгани учун ушланган. Бироқ ОАВда Теҳрон шу йўл билан АҚШ санкциялари сабабли Жанубий Корея банкларида музлатиб қўйилган 7 млрд долларга яқин пулидан тақиқ олинишига эришмоқчи бўлгани борасида тахминлар ҳам илгари сурилган.
Мавзуга оид
16:57
Эронда кўмир конида портлаш рўй берди. Ўнлаб кишилар ҳалок бўлган
22:15 / 21.09.2024
Эрон олий раҳнамоси 40 нафар чет эл фуқаросини афв этди
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
11:10 / 17.09.2024