Ўзбекистон | 08:36 / 22.04.2021
3470
2 дақиқада ўқилади

Бухоро давлат тиббиёт институти Times Higher Education (THE) халқаро рейтингидан ўрин олди

2021 йил 21 апрелда дунё университетлари рейтинги – Times Higher Education агентлиги томонидан University Impact Ranking натижалари эълон қилинди. Унга биноан, Бухоро давлат тиббиёт институти 100 баллдан 36.9 балл тўплаб, умумий рейтинг бўйича дунёнинг 1115 та университети орасида 801-1000 ўринни қайд этди. 

University Impact Ranking 2015 йилда БМТга аъзо барча мамлакатлар томонидан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига асосланган бўлиб, у дунё университетларининг ўз мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш учун яратилган. 

Бухоро давлат тиббиёт институти 17 та барқарор ривожланиш мақсадларидан 5 тасида иштирок этиб, қуйидаги натижаларга эришди:

-  соғлиқни сақлаш: 49.0 балл – 401-600 ўрин (871 та ОТМ ўртасида);
-  таълим сифати: 33.9 балл – 601-800 ўрин (966 та ОТМ ўртасида);
-  инфраструктура ва инновация: 14.9 балл – 601+ ўрин (680 та ОТМ ўртасида);
-  гендер тенглиги: 44.5 балл - 301-400 ўрин (669 та ОТМ ўртасида);
-  барқарор ривожланиш учун глобал ҳамкорлик: 17.6 балл – 1001+ ўрин (1154 та ОТМ ўртасида).

Рейтингдан, шунингдек Ўзбекистоннинг бошқа 11 та ОТМлари ҳам ўрин олишди.

Мавзуга оид